Фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш доимий эътиборда

2023 йилнинг 1 ноябрь куни Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Парламент комиссияси "2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ҳамда "Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси"да нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жумладан Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида жамоатчилик назоратини кучайтириш жараёнларида фаол иштирок этиб келаётганлигига алоҳида урғу берилди.

Кейинги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, Давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат - Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий кафолатларини таъминлайдиган, замонавий демократик талабларга ва халқаро стандартларга жавоб берадиган норматив-ҳуқуқий база янада такомиллаштирилди. Бунинг натижасида 20 га яқин қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ҳукуматнинг қатор қарорлари қабул қилинди.

Парламент комиссияси йиғилишда давлат ижтимоий буюртмаси танлови ғолибларини эълон қилди. Танловга қўйилган Адлия ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги АОКАнинг, Дин ишлари бўйича қўмитанинг, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг, Энергетика вазирликларининг буюртмалари ижрочилари аниқланди. Танловга 24 та фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳалари келиб тушган бўлиб, шундан 7 та нодавлат нотижорат ташкилотининг лойиҳалари 5 млрд. 800 млн. сўмга қўллаб-қувватланди.

Ижтиоий буюртмалар доирасида: 

-Вилоятларда жойлашган МРМларда 2 ойлик 20 та йўналиш бўйича ўқув курслар ташкил этилиб унга 2 180 нафар ишсиз бўлган аҳолини касбий кўникмалар бўйича билимларини ортишга кўмаклашилади. Ўқув курсларини тамомлаган 1 000 нафар ишсиз аҳолини маҳаллалардаги хоким ёрдамчилари билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини ёки оилавий бизнес субъектларига айланишларида ва 1 180 нафар аҳолини ўзини-ўзи иш билан бандлигини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш;

10 номдаги жаҳон адабиётининг таржима қилинганини 24 000 нусхада чоп этилади ҳамда 700 000дан ортиқ аъзолари ва обуначиларига эга 300га яқин ахборот-кутубхона ва АКМга 3-4 нусхада бепул тарқатилади. “Китобсевар миллат” шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда 200 дан ортиқ тадбирлар ўтказиш, - Республикамизнинг фаол миссионерлик ҳолатлари кузатилаётган ҳудудларда аҳоли айниқса ёшларимизда уларнинг бузғунчи ғояларига нисбатан маънавий иммунитетни шакллантириш, эзгу ғояларни тарғиб қилиш, диний дунёқарашини юксалтириш бўйича 10 дақиқалик видеоролик ва 100 та видео материал, маърифий-тарбиявий ишлар бўйича 15 маротаба учрашув ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ғояси асосида ёшлар билан биргаликда олимлар ва зиёлилар иштирокида 35 маротаба тарғибот тадбирлари ташкиллаштириш;

- Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотининг 200 нафар раҳбарлари ва давлат ўрган ходимларини билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида “мулоқот майдончаси” ташкил этиш;

- Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги 103-сонли мактаб-интернати ва Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги 22-сонли ёрдамчи мактаб касбхонасини моддий базасини мустаҳкамлаш;

- Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари энергия таъминоти самарадорлиги ошириш, энергия маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, уларни тежаш, муқобил энергия манбаларини тарғиб қилувчи ўзбек ва рус тилларида видеоролик тайёрлаш ва телеканали орқали ушбу роликлар водий аҳолисига намойиш этиш каби вазифалар амалга оширилади.

Йиғилиш давомида Парламент комиссияси давлат гранти тўртинчи ва бешинчи танловлари натижаларини ҳам кўриб чиқди.

“Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тиббий ва экологик маданиятни юксалтириш” ва “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда” шиори остида фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзуларида ўтказилган танлов натижаларига кўра қабул қилинган 388 та лойиҳадан 64 та лойиҳа жами 6 млрд. сўмга қўллаб қувватланди.

Комиссия аъзолари лойиҳаларни тайёрлашда аниқланган камчиликлар юзасидан ҳудудларда бўлиб ўтадиган  тарғибот тадбирларида тушунтириш олиб бориш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Парламент комиссияси фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатимиздаги инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш йўналишидаги фаолиятини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратди.

Комиссия томонидан ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан устувор равишда аниқ натижага йўналтирилган бюджет тамойили асосида жамоатчилик назоратини кучайтиришга ҳамда таъсирчан ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар тизимли давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 10 июндаги №3272-IV/КҚ-521- IV сонли қўшма қарорини қарор “Йўл харитасининг” 25-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали ва замонавий механизмларини жорий этиш, шунингдек жамият бошқарувида мазкур институтлар иштирокини кенгайтириш” мавзусида давлат гранти 6-қўшимча танловини эълон қилди.

Танловга лойиҳаларни қабул қилиш жорий йилнинг 3 ноябридан 7 декабригача амалга оширилади.

Парламент комиссияси аъзолари томонидан 2024 молия йили учун давлат ижтимоий буюртмасини тақдим этган 18 давлат ташкилотларининг 33 та буюртмаси соҳалар кесимида кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида фуқаролик жамияти институтларининг Комиссияга қилган мурожаатлари тегишли тартибда кўриб чиқилди.

 

 

Олий Мажлис ҳузуридаги

жамоат фонди

Ижро девони